«зангиота шифохонаси» тегли мақолалар


«90−95% беморда ўпка зарарланиши кузатилмаяпти» — Зангиота 1-сон шифохонаси директори
19 январ 2022, 15:28

«90−95% беморда ўпка зарарланиши кузатилмаяпти» — Зангиота 1-сон шифохонаси директори

Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусановнинг сўзларига кўра, «5 январдан кейин мурожаат қилган беморларнинг 90−95 фоизида ўпканинг зарарланиши кузатилмаяпти». У даволаниш муддати ўртача 5 кунни ташкил қилаётгани ва касаллик беморларда енгил кечаётганини маълум қилди.

Зангиота 1-сон шифохонасида 160 нафарга яқин бола даволанмоқда — бош шифокор
11 октябр 2021, 09:29

Зангиота 1-сон шифохонасида 160 нафарга яқин бола даволанмоқда — бош шифокор

Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусановнинг таъкидлашича, Covid марказга кунига ўртача 25 нафар ўғил-қиз ётқизиляпти. Ҳозирги кунда 160 нафарга яқини болалар даволанмоқда. Унинг сўзларига кўра, шу кунгача Ўзбекистонда 117 мингдан ортиқ бола коронавирусга қарши эмланган. Касалланган ўрта ҳолатдаги бемор муолажаси учун давлат ҳисобидан 15 млн сўмгача маблағ сарфланаётгани маълум қилинди.

Шахсий тажриба. «Зангиота-2» коронавирус беморлари шифохонасида даволанганим ҳақида
13 сентябрь 2021, 13:01

Шахсий тажриба. «Зангиота-2» коронавирус беморлари шифохонасида даволанганим ҳақида

Коронавирус пандемияси чекинишни бошлади, аммо «Зангиота-2» юқумли касалликлар шифохонасида беморлар ҳаёти учун кураш тўхтагани йўқ. Тиббиёт муассасаси ички тузилмаси қандай ташкил этилганлиги, бу ерда даволаниш қандай кечиши, клиника нима учун миллий тиббиётнинг қайта уйғониши деб аталиши ва шифокорлар бу ерда тўпланган тажрибалар билан нима қилишлари ҳақида «Газета.uz» фоторепортажида.

Зангиотада 2 минг кишилик касалхонада 2,5 мингдан ортиқ коронавирус бемори даволанмоқда
3 июл 2021, 12:23

Зангиотада 2 минг кишилик касалхонада 2,5 мингдан ортиқ коронавирус бемори даволанмоқда

Зангиотадаги коронавирусга чалингани гумон қилинган беморларни даволашга мўлжалланган юқумли касалликлар шифохонаси беморлар билан тўлди. 2 минг кишига мўлжалланган касалхонада айни вақтда 2550 нафар бемор даволанмоқда.

Мирза Азизовни даволашда хорижлик шифокорлар ҳам иштирок этган — ССВ
30 апрель 2021, 13:33

Мирза Азизовни даволашда хорижлик шифокорлар ҳам иштирок этган — ССВ

Публицист Шуҳрат Ризаев Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизовнинг саккиз кишилик хонада ётгани, яхшироқ шифохонага ўтказиш бўйича ундан ёрдам сўраганини маълум қилган эди. ССВ вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида артистни даволаган шифокорлар ва унинг турмуш ўртоғи фикр-мулоҳазаларини эълон қилди. Таъкидланишича, Мирза Азизовни хорижлик, жумладан, охирги марта россиялик профессор-реаниматолог тиббий кўрикдан ўтказган ва шу асосда муолажалар қилинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг